«Миллий тикланиш» партияси пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқовнинг Тошкентда 500 гектар жой реновацияга тушгани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди. Партия дастур мулкдорлар розилигига асосланиши, жамоатчилик муҳокамаларидан ўтиши ва реновация тўғрисида қонун бўлиши кераклигини таъкидлади.
Акмал Расулов Тошкент шаҳри Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у бошқарма раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Яшнобод туманида 3 та автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси сабаб 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна 5 киши шифохонага ётқизилди.
Тармоқларда Тошкентдаги маҳаллалардан бирида номаълум шахслар уч кун давомида яшириб кетилган наркотикларни излаётгани акс этган видеолар тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳозирда 28 киши ушбу ҳолат бўйича кўрсатма бергани ва терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳри кенгаши Абдумавлон Қосимовнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. У кенгаш котибияти раҳбари сифатида ишлаган ҳамда фаолияти чекланган ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтлар ишини назорат қилган.
16 ноябрь кунидан бошлаб пойтахтдаги кўчаларни ёритиш тармоқлари «вақтинча электр энергияси истеъмолини чеклаш режими»га ўтказилади.
Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси маълумотларига кўра, пойтахтнинг 1-ярим йилликдаги даромадлари 3,2 трлн сўмни ташкил этиб, маҳаллий бюджетда прогноздан ташқари 412,5 млрд сўм қўшимча маблағ қолган. Туманлар кесимида энг юқори фойда Олмазор, Юнусобод ва Яшнободда қайд этилган.
5 октябрь куни таъмирлаш ишлари сабаб пойтахтда Миробод, Бектемир, Чилонзор туманларининг турли ижтимоий объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари табиий газдан узилади. Тошкент вилоятининг айрим туманларида 45 мингга яқин аҳоли хонадонларига вақтинча табиий газ етказиб берилмайди.
30 августда пиёда юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 автомобили уриб юбориши оқибатида воқеа жойида вафот этди. ЙТҲни содир этган шахс Тошкент шаҳар маъмурий суди судьясининг катта ёрдамчиси экани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
19 август куни Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда пойтахтнинг бир неча кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Тошкентнинг Сергели туманидаги бир қатор маҳаллаларда 10 август куни соат 10:00 дан бошлаб ичимлик суви тўхтатилади. Янгиҳаёт туманида эса сув босими пасаяди. Жадвал.
25−26 июнь кунлари «Янги нафас» ёшлар марафони ўтказилиши муносабати билан пойтахт марказидаги айрим кўчалар соат 18:00 дан эртаси куни 10:00 гача ёпилади.
205 млн долларга камайган Ўзбекистон захиралари, хушмуомала ЙПХ ходимларини Lacetti, Nexia, Spark билан мукофотлашни таклиф қилган пойтахт ҳокими, Ўзбекистонга кираётган диний материалларнинг ҳам голограмма билан тамғаланиши, автомактабларда қимматлашган ўқиш нархлари, ҳафтанинг биринчи ярмида кутилаётган ёмғир ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 18 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЙПХ ходимлари учун «Энг яхши йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими» танловини ўтказишни таклиф қилди. Бунда ходимлар фаолияти ҳайдовчиларнинг овоз бериши йўли билан баҳоланади. Энг яхши 3 нафар ходим Lacetti, Nexia ва Spark машинаси билан тақдирланади.
Алексей Хен Тошкент ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У ўзи ишлаб келаётган Рақамли ривожланиш департаментига раҳбар бўлди.
Тошкентда илиқ кунлар бошлангани муносабати билан 1 апрелдан иссиқлик таъминоти ўчирилади.
Тошкент кўчаларидан бирига Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номи берилиши кутилмоқда. Мазкур ном остидаги кўча аввал ҳам бўлган, у 2011 йилда Зарафшон кўчаси этиб ўзгартирилганди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур кўчасида қатнов қисмини ажратиб турувчи яшил майдонлар жойига қайтариб қўйилишини маълум қилди. Ушбу яшил майдон 2016 йилда йўқ қилиниб, унинг ўрнига бетондан йўл ажратмаси бунёд этилганди.
Пойтахтнинг 12 туманида 24 соат фаолият олиб борувчи ковид-поликлиникалар ўз ишини бошлади. Беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, ПЗР-тест, зарур дори-дармонлар билан таъминланган (рўйхат).
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг учта тумани ҳокимларини жаримага тортди. Туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши рейтингидан келиб чиқиб, уч нафар ҳокимга эса устама белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг